ads


Месси фаолиятидаги 50-«хет-трик»га эришди ва Роналдуга жуда яқинлашди

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 23:42
  • 948
  • 30

«Барселона» сардори Лионель Месси Ла лига доирасида «Севилья»га қарши ўйинда (4:2) 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Аргентиналик футболчи фаолияти давомидаги 50-«хет-трик»га эришди. У «Валенсия» ва «Севилья» дарвозаларига 4 марта учтадан гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, аргентиналик ўйинчи «Атлетико», «Депортиво» ва «Осасуна»га қарши ўйинларда 3 мартадан "хет-трик"га эришди. Бу Месси учун Испания чемпионатидаги 32-«хет-трик» бўлди.

Криштиану Роналду ҳисобида эса жами 51та "хет-трик" мавжуд бўлиб, португалиялик футболчи шундан 35тасини миллий чемпионатлар доирасида расмийлаштирган.

Ўхшаш янгиликлар