Пике: «Биринчи даврада «Реал» бир кун кўпроқ дам олганди, аммо биз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик»

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 07:42
  • 1870
  • 30

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике «Реал» клуби томонидан тақвимга нисбатан бўлаётган эътироз юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Маълумот учун. Мадридликлар ва каталонияликлар 27 февраль куни Испания кубоги ярим финал босқичи жавоб ўйини доирасида "Сантьяго Бернабеу"да тўқнаш келишади (биринчи ўйин — 1:1). Бу баҳс олдидан "Барса" Ла лига баҳсини кеча ўтказган бўлса, "Қироллик клуби" бугун майдонга тушади. Ярим финалнинг дастлабки ўйинидан олдин ҳам "кўк-анорранглилар" "Реал"га нисбатан бир кун кўпроқ дам олганди.

«Адашмасам, биринчи даврадаги "эл-класико" олдидан улар бир кун кўпроқ дам олишганди. Аммо бу бизга халал бермаган ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик.

Улар ўйинга жиддий ёндашишади. Биз эса финалга чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз», – деди Пике.

Ўхшаш янгиликлар