ads


Рибери захирага олинганидан кейин Ковачга қўл узатмади

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 08:02
  • 705
  • 30

«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери Германия чемпионатининг 23-тури доирасида бўлиб ўтган «Герта»га қарши ўйинда (1:0) захирага олинганидан норози бўлди.

Франциялик футболчи баҳснинг 58-дақиқасида ўз ўрнини Кингсли Команга бўшатиб берди. Рибери майдонни тарк этар экан, ўзига қўл чўзган Нико Ковачнинг ҳаракатини атайлаб эътиборсиз қолдирди.

Аввалроқ «Бавария» ҳимоячиси Рафинья Bild нашрига берган интервьюсида жамоа бош мураббийидан норози эканини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар