«Лестер» бош мураббийи истеъфога чиқарилди

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 16:42
  • 1391
  • 30

«Лестер» бош мураббийи Клод Пюэль ўз лавозимини тарк этди. Шунингдек, унинг ёрдамчиси Жеки Бонневэй ҳам истеъфога чиқарилди.

«Лестер» расмий сайти янги бош мураббий қидириш ишлари олиб борилаётганини эълон қилди. Навбатдаги ўйинларда жамоани мураббийлар Майк Стоуэлл ва Адам Сэдлер бошқаришади.

Пюэль 2017 йилнинг октябрь ойида «Лестер»ни қабул қилиб олганди. «Тулкилар» кеча ўз уйларида «Кристал Пэлас»га 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Шу тариқа, "Лестер" барча мусобақалар доирасидаги ғалабасиз ўйинлар сериясини 7та ўйинга етказишди.

Жамоа АПЛнинг 27-туридан кейин 32 очко билан 12-ўринни банд этиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар