Telemadrid. Марсело «Ювентус»га ўтмоқчи

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 22:42
  • 1309
  • 30

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Марсело жамоасини ўзгартирмоқчи.

Telemadrid нашрининг хабар қилишича, бразилиялик футболчи «Реал» раҳбариятига «Ювентус»га ўтиш истагида эканлигини билдирган. У Туринда дўсти Криштиану Роналду билан бирга тўп сурмоқчи.

Ушбу мавсум Марсело асосий таркибдаги ўрнини 22 ёшли Серхио Регилонга бой бериб қўйди. Аввалроқ у «Юве»га ўтиш ниятида эмаслигини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар