Мората гол урган ўйинда «Атлетико» ғалаба қозонди

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 22:42
  • 1272
  • 30

Испания чемионатининг 25-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Вильярреал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Альваро Мората мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 88-дақиқада Сауль Нигес ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари очколарини 50тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда боришмоқда.

Ла Лига, 25-тур

Атлетико – Вильярреал 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 31 Мората, 2:0 – 88 Сауль.

Атлетико – Облак, Арьяс, Хименес, Савич, Филипе Луис, Сауль, Родри Эрнандес, Лемар (Парти, 64), Коке (Витоло, 90), Мората (Диего Коста, 58), Гризманн.

Вильярреал – Асенхо, Руис, Альваро Гонсалес, Фунес Мори (Чуквуэзе, 56), Марио Гаспар, Касерес (Форнальс, 76), Иборра, Касорла, Педраса, Бакка (Морено, 68), Токо-Экамби.

Огоҳлантиришлар: Альваро Гонсалес (66), Касерес (70), Руис (79).

Ўхшаш янгиликлар