Ла лига. Пенальтилар «Реал»га ғалаба келтирди

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 02:42
  • 1329
  • 30

Испания Ла лигасининг 25-тури доирасида «Реал» сафарда «Леванте» меҳмони бўлди.

Майдон эгалари биринчи бўлимнинг ярмига қадар катта устунликка эга бўлишди. Баҳснинг Рохер жуда яқин масофадан "Реал" дарвозаси устунини нишонга олди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Робер Пьер 10 метрлардан зарба йўллади. Тўп бу сафар Куртуа қўриқлаётган дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида Карвахалнинг узатмасидан кейин тўп қўлини баланд кўтарган ҳимоячининг қўлига тегди. Рефери бу вазиятга аҳамият бермади ва ўйинни давом эттирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, VAR бўйича мутахассисларнинг маълумот етказишидан сўнг пенальти белгилади. Бензема 1ё1 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.

Бўлим сўнгида яна ўша Рохер яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, яна бир марта "Мадрид" дарвозаси устунини пойлади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида кичик устунлик мадридликлар томонида бўлди, амо "Леванте" ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди. Моралеснинг узатмасидан кейин Рохер Начони ортда қолдирди ва қийин вазиятда бўлишига қарамай "Реал" дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувнинг 71-дақиқасида Жуниор мезбон жамоа дарвозабони билан юзма-юз ҳолатга чиқиб бориб, имкониятдан фойдалана олмади. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса "Леванте" дарвозаси томон яна бир марта пенальти белгилади. Ҳакам ўзининг қарори тўғри эканини VAR ёрдамида текшириб олди. 11 метрли жарима зарбасини Бэйл амалга ошириб, "Қироллик клуби"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қолган дақиқаларда мезбонлар ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишди, аммо Солари шогирдлари тўпни яхши назорат қилиб, ғалабани ушлаб қолишди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Начо майдондан четлатилди ва у "эл-класико"да майдонга тушмайдиган бўлди.

Испания Ла лигаси, 25-тур
Леванте – Реал Мадрид 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 43, пенальти Бензема, 1:1 – 60 Марти, 1:2 – 78, пенальти Бэйл.
Леванте – Фернандес, Кабако, Рубен Везу, Робер, Луна, Барди (Вукчевич, 89), Рочина (Дукуре, 60), Моралес, Кампанья, Саймон, Марти (Двамена, 73).
Реал Мадрид – Куртуа, Регилон, Карвахаль, Варан, Начо, Каземиро, Кроос (Вальверде, 69), Васкес, Модрич, Винисиус Жуниор (Асенсио, 83), Бензема (Бэйл, 74).
Огоҳлантиришлар: Марти (25), Начо (28), Рочина (57), Васкес (68), Педро Лопес (82), Луна (84).
Четлатиш: Начо (86), Рочина (88).

Ўхшаш янгиликлар