iks
ads

Агар RFEF президентлигига Антонио Торрес келса, Марадона Испания терма жамоасини бошқариши мумкин

  • Mr.NoBoDy 01.07.2020 10:42
  • 1056
  • 30

"Химнасия Ла-Плата" бош мураббийи Диего Марадона Испания терма жамоасини бошқариши мумкин.

Антонио Торрес Испания футбол федерацияси (RFEF)га янги президент бўлган тақдирда, бу иш амалга ошиши мумкин.

Собиқ футболчи ва ҳакам февралда RFEF раҳбарлиги учун даъвогарлардан бирига айланди, унинг бўлажак сайловлардаги рақиби федерациянинг ҳозирги президенти Луис Рубиалес ҳисобланади.

Торреснинг сўзларига кўра, у аллақачон Марадонанинг вакиллари билан келишувга эришган. Аргентиналик Испания термасига тайинланган тақдирда унинг олдига ЖЧ-2022нинг финалига чиқиш вазифаси қўйилади.

Марадона июнь ойи бошида "Химнасия" билан тузган шартномасини 2021 йилнинг сўнггига қадар узайтирган эди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar