
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
19 ёшли англиялик футболчи "қизил иблислар" билан тузилган шартномаcини узайтирмади. Шартнома 30 июнга қадар мўлжалланган эди.
Шу сабабдан Анхель Гомес "Олд Траффорд"дан эркин агент мақомида кетди. Қайд этиш керакки, Гомес "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади.
У манчестерликларнинг асосий жамоасида 10та ўйин (улардан 3тасида асосий таркибда)да майдонга тушган.