
Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.
ЯНГИЛАШ
62. "Насаф"да бирйўла учта ўзгариш. Мозговой, Абдихолиқов ва Дилявер майдонни тарк этди. Улар ўрнига Бозоров, Кенжабоев ва Раҳматуллаев ўйинни давом эттирадиган бўлди.
59. Зафар Полвонов билан тўқнашувда меҳмонлар посбони Неъматов жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
56. ГООООЛ! Эркин Байдуллаев ўзининг ажойиб зарбаси билан собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди.
54. "Аждарлар"нинг навбатдаги ҳужуми Султонов томонидан тўхтатилди. Дарвоқе, Суҳроб Султонов июнь ойида championat.asia сайти якунига кўра энг яхши дарвозабон деб топилганди.
52. "Насаф" босим уюштирмоқда. Бобур Йўлдошев қаршиликларнинг жудаям хавфли ҳужумини бартараф этди.
49. АГМКнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини "Насаф" ҳимоячилари хотиржамлик билан бартараф этишди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Мухлислар диққатига! Ушбу ўйин айни пайтда "Оилавий" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда. Аммо, баъзи вилоятларда нима учундир ўйин трансляцияси кўрсатилмаяпти. Ҳар ҳолда Тошкентдаги мухлисларимиз ушбу телеканал орқали учрашувни томоша қилишмоқда.
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!
45+2. АГМКнинг ҳужуми Амановнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.
45+1. "Насаф"нинг на бир ҳужуми самарасиз якунланди.
45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берди.
43. Акмал Шораҳмедов индивидуал маҳоратини намойиш этди. АГМК ўнг қанот орқали ҳужум бошламоқчи эди. Аммо, тўп олдирилди.
40. Неъматов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди.
39. Мезбонлар кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширилди. Вазият хавфли кўриниш олди. Бироқ олмалиқликлар футболчисининг берган якуний зарбаси ноаниқ бўлди.

(Фото: Толибжон Қосимов)
38. АГМКнинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.
33. Бобур Абдихолиқов АГМК дарима майдончаси ичида пенальти ишлашга ҳаракат қилди. Аммо ҳакам учрашувни давом эттириш лозимлигига ишора қилди.
31. Голдан сўнг "Насаф" фаолликни оширди.

(Фото: Толибжон Қосимов)
27. ГООООЛ! Марко Станоевич ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1! Зарба тахминан 20-25 метрлардан тўхтатмасдан амалга оширилганди.
26. АГМКда мажбурий ўзгариш. Бир неча дақиқа олдин гол киритган Санжар Турсунов жароҳат сабаб ўйинни жавом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига учрашувни Мурод Тошматов давом эттиради.
23. Устунлик нисбатан АГМК томонда эди. Мезбонлар буни ҳисобда ҳам акс эттира бошлашди.

(Фото: Толибжон Қосимов)
20. ГООООЛ!!! Санжар Турсунов ҳисобни очмоқда! Мезбонлар ярим ҳимоячиси осонлик билан 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олди.
19. Пенальти! Миржамол Қосимовнинг зарбасидан сўнг тўп "Насаф" футболчисининг қўлига тегди.
19. "Насаф" футболчилари узун пас орқали тезкор қарши ҳужум уюштирмоқчи эдилар. Аммо Бобур Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
16. Шароф Муҳиддинов Санжар Турсуновга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
14. Зафар Полвонов "аждарлар" жарима майдончаси ичида яхши имкониятга эга бўлганди. Бироқ, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди.
12. Умар Эшмуродов мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
9. Бобур Йўлдошев майдон маркази олдида рақиб билан тўқнашув сабаб жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
5. Амановнинг жаримадан берган зарбасини "Насаф" посбони бартараф этди.
4. Меҳмонлар жарима майдончасига яқин жойда ўйин қоидасини бузишди. АГМК жарима тўпи тепади.
1. Учрашув бошланди!
-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Учрашув соат 20:00да бошланади.
Coca Cola Суперлига. 7-тур
2 июль, пайшанба
20:00 - АГМК – "НАСАФ" 2:1 (Оилавий ТВ LIVE)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Руслан Серазитдинов, Ҳусниддин Баҳодиров, Достонбек Раҳмонов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Голлар: Санжар Турсунов (пен.) 20, Станоевич 27, Байдуллаев 56.
АГМК - 32.Суҳроб Султонов - 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобур Йўлдошев, 31.Сайдулло Раҳматов - 6.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов - 17.Санжар Турсунов (11.Мурод Тошматов 26), 18.Баҳром Абдурахимов, 77.Арслонмират Аманов - 9.Зафар Полвонов.
Захира: 35.Валижон Рахимов, 3.Сардор Раҳмонов, 7.Элгужа Григалашвили, 8.Ҳожимат Эркинов, 10.Шаҳзод Нурматов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Мате Ватсадзе, 88.Игорь Зонич.
"Насаф" - 35. Абдувахид Нематов , 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Харис Дилавер, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 19.Ҳусаин Норчаев, 20.Ислом Кенжабоев, 50.Шоҳмалик Комилов, 77.Ойбек Бозоров.
Огоҳлантиришлар: Эшмуродов 12, Неъматов 40.
