
"26 ёшли польшалик футболчи Турин клубига ўтишга рози бўлди", деб хабар қилади Goal.com журналисти Ромео Агрести.
"Ювентус" Миликнинг трансферига ҳимоячи Кристиан Ромерони қўшмоқчи бўлган, аммо "Наполи" бу вариантни рад қилган. Ҳозир шартномага ҳимоячи Лука Пеллегрини ёки ярим ҳимоячи Федерико Бернардескини қўшиш борасида музокаралар давом этмоқда.
