iks
ads

МЮ триоси Мане, Салоҳ ва Фирмино учлигидан ўзиб кетди

  • Mr.NoBoDy 04.07.2020 21:21
  • 1023
  • 30

Бироз олдин, Англия чемпионати 33-тури доирасида голларга бой ўтган МЮ – “Борнмут” баҳси (5:2) тугади.

Учрашув давомида “қизил иблислар” аъзолари Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьяль биттадан голни ўз ҳисобига ёздирган бўлса, 18 ёшли Мэйсон Гринвуд дублни расмийлаштирди. Мазкур учликнинг жорий мавсум барча мусобақалардаги умумий киритган тўплари сони 55тага етди. Улар бу кўрсаткич бўйича “Ливерпуль” триоси Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ ҳамда Роберто Фирминодан (жами 51 гол) ўтиб кетишди.

АПЛда эса голлар бўйича етакчилик ҳозирча мерсисайдликлар учлиги томонида – 40га 38.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar