А серия. «Интер» 90+11-дақиқада белгиланган пенальти эвазига ғалабани қўлдан чиқарди

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 12:43
  • 1127
  • 30

Италия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Фиорентина» – «Интер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Артемио Франки» стадионида кечган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

"Фиорентина" сўнгги 3 ой ичида учинчи марта қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб, учинчи марта 3:3 ҳисобини қайд этишмоқда.

"Бинафшаранглилар"нинг бу галги қурбони "Интер" бўлди. Ўйин "нерадзурри" жуда яхши бораётганди. Мезбонларнинг 20-сониядаёқ (!) ҳисобни очган бўлсалар-да, миланликлар нафақат тезда ҳисобни тенглаштиришди, балки кейинчалик 3:1 ҳисобида ҳам олдинга чиқиб олишди.

Аммо дастлаб 73-дақиқада мезбонлар ҳисобни биттага қисқартиришди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса тўп меҳмон футболчисининг қўлига тегди. Ҳакам эса VAR ёрдамида пенальти белгилади. Верету 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, жамоасига 1 очкони тақдим этди.

Умуман олганда, ҳакам 6та голдан 4тасида VARга мурожаат қилди. Натижада 13 дақиқа вақт йўқотилди.

"Интер" эса 2 очкодан маҳрум бўлди. Миланликлар 47 очко билан учинчи поғонада бормоқда ва пешқадам «Ювентус»дан 22 очко ортда қолмоқда.

Фиорентина – Интер 3:3 (1:2, 2:1)

Голлар: 1:0 – 1, автогол де Врей, 1:1 – 6 Весино, 1:2 – 40 Политано, 1:3 – 52, пенальти Перишич, 2:3 – 74 Муриэль, 3:3 – 90+11, пенальти Верету.

Фиорентина – Лафон, Бираги, Лорини (Дабо, 79), Чеккерини, Витор Уго, Жерсон, Фернандеш, Бенасси, Верету, Кьеза, Симеоне.

Интер – Ханданович, де Врей, Далберт (Асамоа, 62), Шкриньяр, Д`Амброзио, Наингголан (Валеро, 89), Весино, Брозович, Перишич, Политано (Кандрева, 77), Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Наингголан (57), Шкриньяр (64), Политано (71), Лафон (87), Брозович (89).

Ўхшаш янгиликлар