
Ушбу баҳслар олдидан МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Шу сабабли, миллий терма жамоа аъзолари 4 сентябрь куни Тожикистон вакиллари билан ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур йиғин доирасида Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Миллий жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Эрон Ислом Республикаси футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.
Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан ўйнаши мумкин