Моуриньо: «Манчестер Сити» футболчилари ҳакамнинг қарорига таъсир кўрсата олишади»

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 14:00
  • 1322
  • 30

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиоланинг ишига баҳо берди.

«Сити» — барча нарсани биладиган жамоа. Улар ўйиннинг энг майда жиҳатларидан яхши хабардор. Улар бажараётган ишни фақат катта тажрибага эга бўлган ва ақлли футболчилар билан амалга ошириш мумкин.

Улар ҳакамни 3-4 киши бўлиб ўраб олишади ва унинг қарорига таъсир кўрсатишга уринишади. Бу орқали улар рақибнинг жазоланишига эришишади.

Бундан ташқари, бу жамоа футболни ҳам зўр ўйнайди. Ўйин пайтида майда жиҳатлардан оқилона фойдаланишади. Бу эса якунда муҳим аҳамиятга эга бўлади», — деди Моуриньо.

Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан бери «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. "Шаҳарликлар" кеча Англия лига кубоги финалида пенальтилар серияси орқали «Челси»ни мағлуб этишди. Каталониялик мутахассис учун бу фаолиятидаги 25-соврин бўлди. Ушбу натижа бўйича у Моуриньо билан тенглашиб олди.

Ўхшаш янгиликлар