iks
ads

U-19 Осиё чемпионатига тайёргарлик давом этмоқда

  • Mr.NoBoDy 16.07.2020 19:21
  • 993
  • 30

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионатига мамлакатимиз мезбонлик қилади.

Пандемия сабаб ОФК комиссияси ва Ташкилий қўмита ўз ишини масофадан давом эттиряпти.

Шу сабабли, мусобақани қабул қиладиган стадионлар, заҳира майдонлари ва бошқа иншоотлар ҳамда амалга ошилаётган ишлар бўйича инспекция ишлари онлайн тарзда амалга оширилмоқда.

Айни кунларда ОФК инспекцияси вакилларининг талабига мувофиқ "Бунёдкор", "Локомотив", ОКМК ва "Навбаҳор" Марказий стадиони ҳақида видео инструкцияси тайёрланяпти.

Шунингдек, бажариш лозим бўлган вазифалар бўйича ЎФА мутахассислари ОФК вакиллари билан онлайн тарзда мулоқот олиб бормоқда. Ҳар бир йўналиш бўйича онлайн йиғилишлар ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar