
Каталония клуби ўз майдонида "Осасуна"га (1:2) ютқазиб қўйди, "Реал" эса "Вильярреал"ни (3:1) таслим қилди ва орадаги фарқни 7 очкога етказди.
Шу тариқа, 2014 йилдан бери илк бор "Барселона" на чемпионатда ва на мамлакат Кубогида ғолиб бўла олмади. Жамоа мавсумни Эрнесто Вальверде қўл остида бошлади, январда эса унинг ўрнига Кике Сетьен олиб келинди. Испания Кубогида "Барса" "Атлетик"ка мағлуб бўлишганди.