
"Сильванинг фаолияти ноодатий. У иштирок этган ўйинлар сони, у совринларни ютишга ёрдам берган ўйинлар... Клуб умрбод ундан миннатдор бўлади", - дейди Гвардиола.
Давид Сильва 2010 йилнинг июлида "Манчестер Сити"га "Валенсия"дан 28,75 миллион евро эвазига ўтган.
Ярим ҳимоячи Англия клуби сафида жами 430та ўйинда майдонга тушиб, 76та гол ва 139та асссист қайд этди.
У шаҳарликлар сафида 4 бор АПЛ ғолиби, 2 бор Англия Кубоги соҳиби, 5 карра Лига Кубоги ғолиби ва 2 бор Англия Суперкубогига эга чиққан.