iks
ads

АПЛ. "Челси" - "Вулверхэмптон" 2:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 26.07.2020 21:00
  • 1110
  • 30

Англия чемпионати 38-туридан ўрин олган "Челси" - "Вулверхэмптон" баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

Янгилаш

Челси – Вулверхэмптон 2:0 (LIVE)

Гол: Маунт 45', Жиру 45'

20.00, «Стэмфорд Бриж»

Челси – Кабальеро, Жеймс, Зума, Рюдигер, Алонсо, Маунт, Жоржиньо, Пулишич, Ковачич, Аспиликуэта, Жиру.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Коуди, Боли, Доэрти, Дендонкер, Саисс, Рубен Невеш, Нету, Хименес, Диогу Жота.


Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб - 2:0. Танаффус! 

45+3. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!! Маунтнинг узатмасидан кейин Жиру бирга-бир вазиятни голга айлантирди - 2:0! 

45+1. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ! Маунт жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди - 1:0! 

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

45. Нету Алонсога нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

44. Жеймснинг хавфли кўриниш олиши мумкин бўлган ажойиб пасидан кейин Ьоли тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

43. Кастронинг узатмаси хавфли кўриниш олди, Кабальеро тўпни қайтарди. 

41. Алонсонинг узатмасини рақиб футболчилари қайтаришди, қайтган тўп учун кураш олиб борган Алонсо қоидани бузди. 

39. Ууух!  Маунтнинг узатмасидан кейин Жирунинг бош билан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

38. Маркос Алонсонинг зарбаси! Бироқ зарба рақиб ҳимоячилари томонидан "блок" қилинди.

36. Яна қўполлик. Бу гал Жеймс Хименесга нисбатан қўполлик ишлатди. 

34. Кичик нокдаунни бошдан кечирган Хименес майдонга қайтди. 

"Челси"нинг янги вакили Тимо Вернер ўйинни стадионда кузатиб бормоқда

31. Майдон марказида Хименес+Зума тўқнашуви рўй берди, Хименесга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

27. Жиру офсайдда қолгани маълум қиилинди, футболчи эса бошини силкитиб қўйди.

25. Ўйинда "пауза" кузатилмоқда. Футбчолчилар сув ичиб олишлари учун имкон берилди. 

22. Диогу Жота Аспиликуэтага нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

21. "Челси" ҳужумга интиляпти, Пулишич тўпни йўқотди. 

17. "Бўрилар" кетма-кет ҳужум ташкил этмоқда, сўнгги паллада Нету тўпни майдонда сақлаб қола билмади.  

15. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 52% - 48%.

12. Маунт жарима зарбасидан тўпни ичкарига узатди, Жеймснинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

10. Пулишич тўпни жамоадошига узатмади ва уин йўқотди. 

8. Дендонкер қоида бузиш эвазига Ковачични йиқитди. 

6. Линдер Дендонкер боши билан шеригига пас бермоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

5. Доэрти ўнг қанот орқали ичкарига кириб борди ва қалтис ҳужумни амалга оширди, Зума ўз вақтида хавфни бартараф этди. 

3. Жамоалар фаоллик билан ўйинни бошлашди. Ушбу баҳс аҳамияти юқори эканлигини ҳак икки жамоа ҳам жуда яхши сезиб турибди. 

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда. 

Ўйин олди суратлар

Таркиблар эълон қилинди

Ўйин 20:00да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун АПЛнинг сўнгги туридан жой олган "Челси" ва "Вулверхэмптон" ўртасидаги учрашув гувоҳига айланамиз. "Стэмфорд Бриж"да бўлиб ўтадиган ўйинда "аристократлар" кучли тўртликни нақ қилиш учун курашса, "юўрилар" олтинчи ўринни бой бермаслик учун ўйнайди. Тўқнашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Янгилаш

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar