iks
ads

"Уфа" Ўрунов бўйича "Спартак"дан расмий таклиф олмаган

  • Mr.NoBoDy 28.07.2020 15:00
  • 867
  • 30

"Уфа" бош директори вазифасини бажарувчи Ринай Шайбеков клубда кутилаётган трансферлар, Остон Ўрунов ва Даниил Фоминнинг Москванинг "Спартак" клубига ўтиши ҳақида гапирди.

"Биз футболчиларимиз бўйича "Спартак"дан расмий хат орқали аниқ таклиф олмадик. Янги футболчиларга келсак, музокаралар давом этмоқда, аммо расман шартнома имзоланмагунча исмларни айта олмайман.

Ҳозирча биз "Краснодар"дан Артём Голубевни харид қилганимизни айта оламан, Боян Йокич, Алексей Никитин ва Александр Сухов билан шартнома узайтирилди", - дейди Шайбеков.

Олдинроқ, Ўруновнинг трансфери "Спартак" учун 2 миллион еврога тушиши ҳақида хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar