Каземиро симуляция орқали пенальти ишладими? (фото+видео)

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 21:42
  • 1595
  • 30

Испания чемпионатининг 25-тури доирасида бўлиб ўтган "Леванте" - "Реал" баҳсининг 76-дақиқасида "Қироллик клуби" ярим ҳимоячиси Каземиро пенальти ишлашга муваффақ бўлди.

Қуйида берилаётган видеолавҳада бразилиялик футболчи симуляция орқали ҳакамнинг қарорига таъсир кўрсатишга урингани кўринган. Ушбу вазиятда ҳимоячи Дукуренинг оёғи Каземиронинг оёғига тегмаган.

Ҳакам ҳуштагини чалиб, 11 метрли нуқтага ишора қилганида эса ярим ҳимоячи майдонда ётар экан, табассум қилаётган камераларга тушиб қолган.



Ҳакам VAR бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашганидан кейин ҳам ўз қарорини ўзгартирмади. Гарет Бэйл ушбу пенальтидан самарали фойдаланиб, жамоасига ғалабани тақдим қилди.

Ўхшаш янгиликлар