«Бавария» президенти Хамеснинг келажаги борасида муҳим қарор қабул қилди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 08:42
  • 1363
  • 30

«Бавария» клуби президенти Ули Хёнесс жамоа ярим ҳимоячиси Хамес Родригес борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мюнхенликлар уни 2017 йилнинг ёзида «Реал»дан икки йилга ижарага олишганди. Уларда Хамесни 42 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор. Аввалроқ колумбиялик футболчи жамоа мураббийи Нико Ковач билан чиқиша олмаётгани ва Мадридга кетишни истаётгани хабар қилинганди.

«Агар биз сотиб олиш ҳуқуқини май ойида фаоллаштирсак, у жамоада қолишига тўғри келади.

Бу Ковачга боғлиқ, агар у футболчини олиб қолишни истаса, биз уни сотиб оламиз. Агар у Хамес мунтазам ўйнамаслигини айтса, у ҳолда биз 40 миллион евро сарфлай олмаймиз», – дейди Хёнесс.

Ўхшаш янгиликлар