ads


«Эл-класико»ни ким бошқариши маълум

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 09:00
  • 1077
  • 30

Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Реал» - «Барселона» ўйинини Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес бошқарадиган бўлди.

Бу ҳакам ўтган йили апрель ойидаги Эл Класикода ишлаган ва бу ўйин 2:2 ҳисобида якунланиб, каталонияликлар таркибида Серхи Роберто майдондан четлатилган эди.

Эрнандес Эрнандес 2017 йилда ҳам «Реал» - «Барселона» ўйинини бошқарган ва унда «кўк-анорранглилар» ғолиб чиққан, Серхио Рамос эса қизил карта билан жазоланган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» - «Барселона» ўйини 2 март куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар