Ширер: «Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида Саррини аҳмоққа чиқарди»

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 09:00
  • 1496
  • 30

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширер "Челси" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги Англия лига Кубоги финалида Кепа Аррисабалага билан содир бўлган воқеа ҳақида фикр билдирди.

Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади.

 

Натижадаиталияликмутахассисғазаббилансувидишниергаотдиватрибунаостийўлакчасигайўлолди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.

“Менга Саррининг Кабальерони майдонга тушириш ғояси ёқди. Чунки Вилли "Сити"да ўйнаган ва улар қайси томонга зарба беришини билар эди.

Бу "Челси"нинг устун томони бўларди. Бироқ Кепа майдонни тарк этишни истамади, жин урсин, Сарри посбонни хоҳлаганча ҳақорат қилиши мумкин эди.

Ҳамма гап ҳурматда, Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди. Бу воқеа Сарри катта босим остида ва истеъфо арафасида рўй берди. Бу мутахассис учун қимматга тушиши мумкин - дейди Ширер.

Ўхшаш янгиликлар