ads


«Роналду Шумахерга ўхшайди – ғалаба учун туғилган, Месси Сеннанинг ўзгинаси – Худо берган истеъдод»

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 09:42
  • 718
  • 30

“Формула-1”нинг собиқ иштирокчиси Марк Жене Catalunya Ràdioга берган интервьюсида сайёрамизнинг энг яхши футболчилари Криштиану Роналду ҳамда Лионель Мессини ўтмишнинг энг буюк спортчилари – “Формула-1” ҳайдовчилари Айртон Сенна ва Михаэль Шумахерга қиёслади.   “Сенна ҳайдовчи эмасди, у учувчи эди. У трассага чиқдими, учарди. Айртон бажарган ҳаракатларни ҳеч ким такроран бажара олмасди. У жуда сирли эди. Мен уни Мессига қиёслайман. Иккаласи ҳам юқоридан берилган қобилият эгаларидир.   Криштиану эса Шумахерга ўхшаб ғалаба қозонишни ва машаққатли ишларни бажаришни хушлайди. Улар – доимий меҳнатнинг маҳсули.   Бир сўз билан айтадиган бўлсам, Роналду Шумахерга ўхшайди – ғалаба учун туғилган, Месси Сеннанинг ўзгинаси – Худо берган истеъдод”   Эслатиб ўтамиз, Марк Жене 1999-2004 йилларда Михаэль Шумахернинг кичик укаси Ральф Шума́хер билан биргаликда то Италия гран-присининг 2003 йилги басларида орқа миядан оғир жароҳат олмагунча “Формула-1” баҳсларида 36та гран-прида иштирок этган.

Ўхшаш янгиликлар