Моуриньо Кепа можароси ҳақида: «Бахтга қарши мен бундай ҳолатга умуман тушмаганман»

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 09:42
  • 1745
  • 30

«Челси» клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью Англия Лига Кубоги финалида Маурицио Сарри ва Кепа Аррисабалага ўртасида юзага келган тушунмовчилик ҳақида фикр билдирди.

«Бахтга қарши мен бундай ҳолатга умуман тушмаганман. Бир томондан дарвозабон ўз ишончини кўрсатишни истади. У: «Мен пенальтилар сериясида қатнашмоқчиман ва жамоамга ғалаба келтирмоқчиман. Мен ўзимга ишонаман ва буни уддалай оламан», деди. Бу жиҳат менга ёқди.

Бироқ менга ёқмаган томони ҳам бор, Кепа бу ҳаракати билан майдонга тушишга шай бўлган жамоадоши, мураббий ва бошқаларни қийин аҳволга солиб қўйди», – дейди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар