Брозович Икардига қарши бир иш қилди (фото)

  • Mr.NoBoDy 15.02.2019 11:15
  • 5349
  • 30

“Интер” яримҳимоячиси Марцело Брозович жамоа сардори ўзгаришига муносабат билдирди.

Кеча миланликлар раҳбарияти ва бош мураббий Лучано Спалетти ҳужумчи Мауро Икардини сардорлик боличидан маҳрум қилишга қарор қилишди ва жамоа сардори этиб Самир Ханданович тайинланди. 

Брозович эса ушбу хабарга инстаграм тармоғидаги учта постга “лайк” тугмасини босган.

 

Эслатиб ўтамиз, Икарди кеча “Рапид”га қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортган ва биргаликда жамоаси билан учмаган.

Ўхшаш янгиликлар