«Манчестер Юнайтед» жиддий муаммога йўлиқди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 18:00
  • 1354
  • 30

“Манчестер Юнайтед” “Кристал Пэлас”га қарши ўйин олдидан жиддий муаммога йўлиқди.

Ушбу ўйинда “қизил иблислар”нинг 10 нафар футболчиси иштирок этмайди. Ҳимоячилар Фил Жонс, Маттео Дармиан ва Антонио Валенсия узоқ вақтдан бери жароҳат олганлар қаторида эди.

Ярим ҳимоячилар Неманя Матич ва Антони Марсьяль яқинда жароҳат олди. Марсьяль – ПСЖга қарши ўйинда, Матич – “Ливерпуль”га қарши ўйин олдидан жароҳат олди.

“Ливерпуль”га қарши ўйин вақтида бирданига тўрт нафар футболчи жароҳат ортириб олишди.

Шулардан уч нафари –  Хуан Мата, Андер Эррера ва Жесси Лингард (заҳирадан тушиб жароҳат олди). Маркус Рэшфорд эса ўйинни жароҳат билан ўтказди.

Шунингдек, Сульшер Мэйсон Гринвудни машғулотларга чорламоқчи.

Марсьяль, Матич, Жонс, Дармиан, Валенсия ва Лингард катта эҳтимол билан учрашувни ўтказиб юборади. Бошқалар эса сўроқ остида турибди.

Ўхшаш янгиликлар