ads


«Барселона» ва «Реал Мадрид» ПСЖ футболчиси учун курашади

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 19:42
  • 902
  • 30

“Барселона” ва “Реал” клуби “Бетис”нинг аргентиналик футболчиси Жованни Ло Чельсо учун курашади. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, икки жамоа ҳам футболчини ёзги трансфер ойнасида олиб келишга ҳаракат қилиб кўради.

Маълумот учун, Ло Чельсонинг трансфер ҳуқуқи ПСЖга тегишли ҳисобланади. Бироқ “Бетис” сафида ижара асосида тўп суради. Испания клуби футболчини 22 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум футболчи 33та ўйинда 12та гол урган ва 4 голли узатма амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар