ads


Тер Штеген «Барселона»да «Боруссия» етакчисини кўрмоқчи

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 23:42
  • 759
  • 30

Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген каталонияликлар сафида Дортмунднинг “Боруссия” клуби сардори Марко Ройсни кўрмоқчи эканлигини таъкидлади.

“Ройс ажойиб ўйнайди. Менимча, у “Барселона”нинг яхши футболчиларидан бири бўларди. Унинг ўрнида кўп футболчилар жамоасини ўзгартирган бўларди, бироқ у “Боруссия”да бахтли.

Шунингдек мазкур шахарда унинг оиласи яшайди. Марко топ клубларда ҳам ўйнаши мумкин эди, бироқ у оиласи билан бирга қолишини айтган. Бу кутилмаган қарор эди”, -дейди Тер Штеген.

Эслатиб ўтамиз, аввал улар иккиси “Боруссия М” клуби шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар