Де Хеа «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома имзолашдан бош тортди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 08:42
  • 1363
  • 30

«Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабон Давид Де Хеага янги шартнома таклиф қилди  ва 20,4 миллион евро йиллик маош таклиф қилди.

Ушбу сумма орқали Де Хеа жаҳоннинг энг кўп маош оладиган посбонига айланар эди. Аммо ушбу таклиф дарвозабонга маъқул келмади. У янада кўпроқ маош олишни истамоқда.

Давид Де Хеа 2011 йилдан бери «Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мазкур мавсумда у АПЛ доирасида 27та ўйинда майдонга тушиб, 35та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар