ads


Вальверде: «Гол уриш учун ҳужумда тажовузкор ҳаракат қиламиз»

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 09:42
  • 768
  • 30

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания кубогининг ярим финал босқичи доирасида "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ярим финал, бу "класико". Биз финалга чиқишни истаймиз. Бу қийин бўлади, аммо ўз олдимизга аниқ мақсад қўйганмиз. Финалга чиқиш учун қўлдан келган барча ишни қилиш лозим.

Ҳал қилувчи босқичга чиқиш учун гол уришимиз керак. Шу боис, ҳужумда тажовузкор ҳаракат қиламиз. Лекин ҳимояни ҳам унутмаймиз. Битта гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Артур кеча озгина машғулотда иштирок этди. Биз уни эҳтиёт қилишимиз керак. Аммо унинг ўйинда иштирок этишига умид қилгандим.

VAR футболга ижобий таъсир кўрсатади. Лекин ишончим комил, эртанги ўйин муҳокама учун кўп мавзулар тақдим қилади", – деди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Барселона" ўйини бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар