Марко Асенсио: «Ё бугун, ёки ҳеч қачон»

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 09:42
  • 1561
  • 30

"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио "Барселона"га қарши бўладиган Испания кубоги ярим финал босқичи доирасидаги жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз илк дақиқаларданоқ яхши ўйнашимиз керак. Бунда бизга мухлисларимиз ҳам ёрдам беришади. Испания кубоги — "Реал" сафида мен қўлга киритмаган ягона соврин. Бу камчиликни тўлдириб қўйишни истардим».

«Бу биз учун энг муҳим лаҳза. Бугунги ўйин бутун мавсумга таътийди. Жамоа якдил бўлиб, тўғри йўналишда ҳаракат қилиши лозим. Ишончим комил, биз буни уддалаймиз».

«Мен отам туфайли футбол билан шуғуллана бошлаганман. Отамнинг ўзи ҳам футбол ўйнаган. Ёшлик чоғимда менга тўп совға қилишган. Биринчи марта мен уни тепишга бошлаганман».

«Футболда ижодкорлик жуда муҳим. Шундай вазиятлар бўладики, тез қарор қабул қилиш ва тез ҳаракат қилиш керак бўлади. Барча узатмаларим табиий равишда рўй берадигандек туюлади менга».

Ўхшаш янгиликлар