"Динамо" мухлислари диққатига

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 12:00
  • 1935
  • 30

Хабарингиз бор, бугунги кунда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов сайъ-ҳаракатлари билан Самарқандда футболга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айнан жиддий эътибор натижасида “Динамо” 2019 йилги Суперлига клублари қаторидан ўрин олди. Янги мавсумга “Динамо” жамоаси жиддий ҳозирлик кўрмоқда.

Бу борада Самарқандда ўтадиган ҳар бир учрашувни байрамона тарзда ташкил этиш ва ўтказишга жонкуяр мухлисларнинг ўрни катта. Жумладан, Суперлига 1-туридаги 9 март, шанба куни бўлиб ўтадиган “Динамо” – “Насаф” учрашувигача мухлислар катта тайёргарликларни режалаштирган.

Хусусан, “Динамо” фан-клубини қайта расман ташкил этиш, мухлислар клубига етакчиларни танлаш, янги мавсум режа ва мақсадларни белгилаб олиш, стадионда самарқандча меҳмондўстлик ва мухлислик маданиятини ошириш ҳамда жонкуяр мухлислар фикр ва таклифларини эшитиш учун - 28 февраль, пайшанба куни соат 14:00да «Динамо» жамоасининг барча мухлисларини «Динамо» стадионида ўтадиган мухлислар йиғилишига таклиф этиб қоламиз.


Ўхшаш янгиликлар