Азиз Ибрагимов: "Навбаҳор"га мени Канчельскиснинг шахсан ўзи чақирди"

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 12:42
  • 1438
  • 30

Ўз вақтида Словакия, Чехия, Хитой, Эрон ва Латвия чемпионатларида ўйнаган ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов янги мавсумни "Навбаҳор" сафида бошлашга жуда яқин.

"Ўтган мавсум охирида Андрей Канчельскис мени ўз жамоасида кўрмоқчи эканини маълум қилган эди. Буни ўйлаб кўришим керак эди. Қишда олдимда яна вариантлар бор эди. Тошкентда "Бунёдкор"да эканлигимда Канчельскис яна қўнғироқ қилди ва яна бир бор "Навбаҳор"га чақирди. Бош мураббий ҳақиқатдан ҳам менга ишонаётгани ва ўз жамоасида кўришни истагани учун ҳам ҳозирда "Навбаҳор"даман.

Кеча жамоа сафида биринчи машғулотда қатнашдим. Ҳозирча шартномага расман имзо қўйганим йўқ. Аммо деярли барчасини келишиб олдик ва расмиятчилик қолди холос. "Навбаҳор"нинг таклифи менга маъқул келди", - дейди Азиз Ибрагимов.


Ўхшаш янгиликлар