Аскер Нажафалиев ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясидаги семинарда иштирок этмоқда

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 12:42
  • 1375
  • 30

Шу йилнинг 24-26 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этилган Ёш ҳакамлар академиясида дастлабки ўқув курслари ташкил қилингани ва унда ҳамюртимиз Рустам Лутфуллин қатнашгани ҳақида хабар бериб

26 февраль - 2 март кунлари мазкур академияда яна бир семинар ўтказилади.

Ушбу семинарда яна бир ҳамюртимиз Аскер Нажафилиев қатнашмоқда. ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясини ташкил қилишдан асосий мақсад келгусида нафақат Осиёда, балки жаҳон биринчиликларида ҳам ишлайдиган, муҳим учрашувларни бошқара оладиган малакали элит ҳакамлар гуруҳини тайёрлашга қаратилган.

Ўқув курслари давомида футбол қоидаларига киритилган ва киритилиш кутилаётган ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар бериб борилмоқда. Шунингдек, футболда рўй берадиган баҳсли вазиятлар акс этган видеоклиплар намойиш қилиниб, бундай вазиятларда қандай қарор чиқариш зарурлиги ўргатилмоқда. Бундан ташқари, ўқув курслари иштирокчилари ўзлари ҳам майдонда амалий машғулотларда иштирок этиб, бу машғулотлар видеотасвирга олиняпти. Кейин мазкур тасвирлар иштирокчиларнинг ўзларига намойиш қилиниб, хатолар таҳлил қилинмоқда.


Ўхшаш янгиликлар