Юрген Клопп: "Бу охирги имконият эмас"

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 13:00
  • 1629
  • 30

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жорий мавсум АПЛдаги чемпионлик кураш учун фикр билдирди.

"Биз учта финалда ўйнадик. Аммо уларда мағлуб бўлди. Кўплаб жамоалар бу нарса билан мақтана олмайди. Премьер-лигадаги натижаларимизни яхшилаб боряпмиз, аммо муваффақиятсизликка учрасак одамлар бу аввалги жамоа эмас дейди.

Ҳозир жуда яхши вазиятдамиз. Буни кўрмаётган бўлсангиз, сизга ёрдам бера олмайман. Зафар қучиш учун ҳамма нарсани қиламиз. Бу сўнгги имконият эмаслигини тушуниш керак. Бу бор-йўғи биринчиси. Баъзида бундай вазиятларда ғалабага эришилади, баъзида - йўқ. Аммо бу аниқ сўнгги имконият эмас, юз фоиз ишонаман" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар