"Барселона" ва "Реал" "Бетис" футболчиси учун курашишади

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 13:00
  • 1277
  • 30

"Барселона" ва "Реал" "Бетис" ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсога қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, испан грандлари футболчини ёзда харид қилишмоқчи. Ло Чельсо "Бетис"да ижара асосида тўп тепмоқда, унинг трансфер ҳуқуқи ПСЖга тегишли. Севилья клуби футболчини 22 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқига эг.

22 ёшли Ло Чельсо 2016 йилнинг ёзида "Росарио Сентраль"дан ПСЖга ўтган эди. Трансфер 10 млн. евро эвзига амалга ошган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум ЛаЛиганинг 20та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар