ads


Абу Диаби Смитга: "Фаолиятимни остин-устун қилганинг учун раҳмат"

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 13:42
  • 701
  • 30

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Абу Диаби фаолиятини якунлагани ҳақида гапираётиб 2006 йилда унга жароҳат етказган Дэн Смитга нима дейиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Фаолиятимни остин-устун қилганинг учун раҳмат. Ҳавотир олма, бу ҳазил. Ўша жароҳатдан кейин кўришганимиз йўқ, унга ғаразлигим йўқ.

У кечирим сўраган экан, аммо мен буни эшитмаганман. Футболда бунақаси бўлиб туради, ҳаммасини тушуниш керак. Бу менинг ҳаётим, менинг ҳикоям" - дейди Диаби.

Ўхшаш янгиликлар