Россия клуби ғалаба қозона олмаса, мухлисларга чипта пулларини қайтариб беради

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 14:00
  • 1441
  • 30

Россиянинг "Уфа" клуби "Динамо"га қарши Премьер-лиганинг 18-тур ўйинида очко йўқотса, мухлисларга чипта пулларини қайтариб берар экан.

Бу ҳақда клуб бош директори Шамиль Газизов гапирди.

"Ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил. Агар натижа муваффақиятсиз бўлса, чипта учун пулларни қайтарамиз ва кейинги учрашув учун текин чипта берамиз. Бундай қарор мураббийлар штаби ва жамоа томонидан қабул қилинди. Қандай натижани муваффақиятсиз дейиш мумкин? Очко йўқотишни" - дейди Газизов.

"Уфа" ҳамда "Динамо" ўртасидаги учрашув 3 март куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар