"Бавария" бир йўла икки футболчи билан келишиб олди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 16:00
  • 1590
  • 30

"Бавария" ёзги трансферлар борасида катта муваффақиятга эришди.

Маълумотларга кўра, немис клуби раҳбарияти бирданига икки футболчи билан келишувга эришди, улар "Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер ва "Атлетико" ҳимоячиси Лукас Эрнандес. Энди "Бавария" уларнинг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи клублар билан музокара ўтказиши керак.

Вернернинг "Лейпциг" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади ва клуб уни жорий мавсум охирида сотиб юборишга уринади.

Эрнандес Германияга қишда кўчиб ўтиши мумкин эди, бироқ "Атлетико" уни сотиб юборишни истамади.

Ўхшаш янгиликлар