ads


"Реал" собиқ мураббий: "Роналдуни эмас, Мессини танлаган бўлардим"

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 18:42
  • 883
  • 30

"Реал" собиқ бош мураббийи Висенте дель Боске "қаймоқранглилар" собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуни "Барселона" форварди Лионель Месси билан солиштирди.

"Месси деярли ҳар учрашувда яхши ўйнайди. Хато қилмайдиган футболчилар бор. Лионель - шундайларнинг бири. Месси ва Роналдудан бирини танлаш керак бўлса, аргентиналикни танлаган бўлардим. Унда кўчадаги футболнинг енгиллиги бор.

Шунга қарамай Роналдунинг техникаси ва жисмоний ҳолати кучли. Криштиану доимо ўз жамоасига гол кафолатлайди ва "Реал" португалияликсиз қийналмоқда" - дейди дель Боске.

Висенте дель Боске 1999-2003 йилларда "Реал"ни бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар