ads


Ойбек Қиличев “Андижон” жамоаси аъзосига айланди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 18:42
  • 738
  • 30

Жорий мавсумда Суперлигада муносиб иштирок этиш учун бел боғлаган “Андижон” жамоаси чемпионат стартига оз қолган сари трансфер бозорида фаоллашиб бормоқда.

Жамоа раҳбариятининг изланишлари натижасида бир қатор футболчилар билан келишувга эришилиб, трансферлар амалга оширилмоқда.

Бугун "Бургутлар" жамоаси мамлакатимизнинг яна бир ёрқин футболчиси билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

Мамлакатимизнинг “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Олмалиқ” жамоалари ва 2011 йилда жамоамиз сафида тўп тепган, БААнинг “Ал Шааб”, Эроннинг “Пайкан” ва Малайзиянинг “Перак” жамоалари шарафини ҳимоя қилган, Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоаларида ўйнаган ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев “Андижон” жамоаси сафида фаолиятини давом эттиради.

Маълумот учун:
Ф. И. О: Ойбек Қиличев.
Туғилган санаси:
17.01.1989 йил
Амплуаси: Ярим ҳимоячи.
Фуқаролиги: Ўзбекистон


Ўхшаш янгиликлар