Вальверде: “ВАРнинг “Реал” фойдасига қарор чиқараётгани бизни хавотирга солмайди”

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 19:00
  • 1877
  • 30

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугунги Эл-Класико олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“ВАРнинг “Реал” фойдасига қарор чиқараётгани бизни ташвишга солаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Футболда доим мунозаралар бўлади ва бўлиб келган. Шу сабабдан эътиборимизни ВАРга қаратмоқчи эмасмиз. Бўлажак баҳс клубдаги юбилей (100) ўйиним бўлиши, кубокнинг ярим финал баҳси эканлиги ва бу “Эл-Rласико”лиги муҳими эмас. Асосийси эса биз ғалаба қозонмоқчимиз. Ҳимоямизда муаммолар бўлишига қарамай, олдинга ўтган ҳолда гол уришимиз зарурлигини биламиз.”, - дейди Вальверде.

Ўхшаш янгиликлар