Шоҳбоз Умаров жарима зарбасини голга айлантирган ўйинда БАТЭ ғалаба қозонди

  • Mr.NoBoDy 24.01.2021 14:21
  • 864
  • 30

Минск шаҳрида БАТЭ ҳамда "Ислочь" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ўтказилди.

Учрашув Борисов клубининг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳамюртимиз Шоҳбоз Умаров ўйиннинг 2-бўлимида майдонга тушди ва БАТЭнинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Дастлаб, 52-дақиқада айнан Шоҳбозга ишлатилган қўполликдан кейин ҳакам "Ислочь" дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Сарока аниқ амалга оширди. 57-дақиқада эса Умаров ўз номини таблога ёздириб қўйди. У жарима зарбасини муваффақиятли ижро қилиб, "Ислочь" дарвозасини 25 метрда кучли зарба билан ишғол қилди.

БАТЭ (Борисов) - Ислочь (Минск) - 4:3

БАТЭ: (Биринчи тайм) А.Чичкан, А.Филипович, Я.Филипович, Б.Копитович, В.Малькевич, М.Мякиш, Е.Яблонский, Д.Бессмертный, С.Драгун (к), П.Нехайчик, М.Скавиш; (иккинчи бўлим): Д.Шчербицкий,  С.Волков, Н.Супранович, С.Лазарчик, П.Пашевич, А.Носко, Н.Сигневич, Н.Идрис, Н.Милич, Ш.Умаров, А.Сарока. 

ГОЛлар: 1:0 - Скавиш (23). 1:1 - (29). 1:2 - (33, пенальти). 2:2 - Сарока (52, пенальти). 3:2 - Умаров (57). 4:2 - Милич (63). 4:3 - (68).

Ўхшаш янгиликлар