АПЛ. "Кристал Пэлас" – "Манчестер Юнайтед" 1:3. (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 02:42
  • 1926
  • 30

Англия Премьер-лигасининг 28-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

Турнинг марказий баҳси Лондон дербиси доирасида "Челси" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасида ўтказилмоқда. Мазкур тўқнашувдан онлайн трансляцияни бошқа саҳифада кузатиб бораяпсиз.

LIVE  АПЛ. Дерби. "Челси" - "Тоттенхэм" 0:0 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ушбу саҳифада эса Лондоннинг яна бир клуби "Кристал Пэлас" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳсдан хавфли вазиятларни кузатиб боришингиз мумкин.


ЯНГИЛАШ


84 - Гоооооллл, Эшли Янггг, Погбанинг пасидан сўнг Янг ўнг қанот ўткир бурчакдан тўпни кучли зарб билан дарвозага жойлаб қўйди. МЮ сардори ўтказиб юборилган голдаги хатосини ювди.


МЮ таркибида Санчес ўрнига Рэшфорд, Далот ўрнига Эрик Байи майдонга тушди. Энди меҳмонлар 3та марказий ҳимоячи схемасига ўтишади.


77 - Зарбааа, Погбанинг жаримадан тепган аниқ зарбасини Гуаита қайтарди.

75 - Бугун Алексисни жуда кўп йиқитишмоқда.

74 - Миливоевичнинг жаримадан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

66 - Гоооооллл, Уорд ҳисобни қисқартирди. Ҳаммаси Эшли Янг тўпни Заага олдириб қўйганидан бошланди ва якунда Шлуппнинг пасидан кейин Уорд гол урди.

Де Хеада ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттиради.

61 - Шуниси етмай турганди МЮга, Де Хеа кутилмаганда йўқ жойдан жароҳат олиб майдонда ётибди.

57 - Таунсенднинг ҳаводан узатган тўпига Заа бош билан зарба берди, ноаниқ.

52 - Гоооооллл, Лукакууу. Янг тўпни бурчакдан узатганидан сўнг тўп аввал Смоллинг, кейин Линделёфнинг бошидан охири Ромелунинг оёғига бориб тушди. Лалаку эса мураккаб вазиятда тўпни кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. Лукаку бугун яйраяпти!

49 - Де Хеадан хавфли қарор, яхши ҳам тўпни мезбонлар олиб қўйишмади.

47 - Зарбаа, Далотнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Погба бош билан зарба берди, ноаниқ.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.


Погба ва Мактоминей тўпни Жеффри Шлуппдан олиб қўяётган вазият.


42 - Эшли Янгнинг жаримадан тепган тўпини мезбонлар сардори Лука Миливоевич қайтарди.

41 - Санчесни йиқитгани учун Мартин Келли огоҳлантирилди, МЮ жарима зарбаси тепади.

35 - Зарбаа, Жеффри Шлупнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

33 - Гоооооллл, Ромелу Лукакуууу. Жорий мавсум "Юнайтед"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб келаётган Люк Шоу чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни Ромелуга оширди. Бельгиялик форвард эса ўзи учун ноқулай ўнг оёғида тўпни дарвозанинг узоқ пастки бурчагига аниқ йўллади. Бу унинг АПЛдаги 10чи голи.


Сульшер ва Кэррик "Селхертс Парк"да ҳозирча хотиржам.


27 - Зарбааа, Таунсенднинг жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда тепган тўпи салгина ноаниқ кетди.

"Манчестер Юнайтед" чемпионат доирасида "Кристал Пэлас"га қарши охирги 21та ўйинда ютқазмаган (17 ғалаба, 4 дуранг). Охирги марта 1991 йилнинг май ойида "Пэлас" МЮни ички чемпионат доирасида 3:0 ҳисобида таслим қилган. Ўшандан бери шимолий лондонликларга "Қизил иблислар"ни енгиш орзу бўлиб келмоқда.

18 - "Кристал Пэлас"дан хавфли қарши ҳужум бўлиши мумкин эди, аммо Батшуайининг бош билан берган зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

11 - Зарбааа, Андрес Таунсенднинг яқин масофадан берган зарбаси бироз юқоридан кетди.


Поль Погба Сульшер келганидан буён биринчи марта соч турмагини ўзгартирди.


8 - Зарбааа, Люк Шоунинг чап бурчакдан узатиб берган тўпини Лукаку тўхтатмасдан кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсинидан бироз юқорига кетди.

- Ҳозирча МЮ тарбияланувчиси Уилфрид Заа ва Миши Батшуайилар фаол ўйин кўрсатишмоқда.

- Учрашувга старт берилди.


 

Кристал Пэлас

Джоэл Уорд - 66'

Премьер-лига . 28-тур

28/02/2019, 01:00

3
:
1
2-бўлим

Манчестер Юнайтед

Ромелу Лукаку - 33', Ромелу Лукаку - 52', Эшли Янг - 84'

Стадион: Selhurst Park

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон