Фердинанд: "Сарри Кепани таркибга қўшмай, ким "босс" эканлигини кўрсатиб қўйди"

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 11:42
  • 1490
  • 30

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд "Челси" устози Маурицио Саррининг "Тоттенхэм"га қарши баҳсда дарвозабон Кепа Аррисабалагани майдонга туширмаслик қарорига фикр билдирди.

"Сарри ўзини кўрсатиши, вазиятни назорат қилаётганини намойиш қилиши керак эди. У кийиниш хонасида ким "босс" эканлигини кўрсатиб қўйди. Ҳа, Кепа катта пуллар эвазига олиб келинган, аммо бу қоида бузишга имкон бермайди.

Агар Вилли Кабальеро яхши ўйнаса, уни майдонга туширишда даво этиши керак" - дейди Фердинанд.

Ўхшаш янгиликлар