"Барселона" мухлислари ғалабадан сўнг "Роналду қани?" деб бақиришди

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 15:42
  • 1472
  • 30

"Барселона" мухлислари "Реал"га қарши Испания Кубоги ярим финал жавоб ўйинидан сўнг (3:0), мадридликлар собиқ форварди Криштиану Роналду исмини айтиб бақиришди.

"Сантьяго Бернабеу"га 200 нафар Каталония клуби ишқибози ташриф буюрди. Баҳс якунланганидан сўнг улар "Реал" гол ура олмаганлигини назарда тутиб, "Роналду қани?" деб бақиришди.

Бу мезбон ишқибозларга ёқмади ва улар рақибларига хуштак чалиб, жим бўлишга мажбур қилишди.

Ўхшаш янгиликлар