"Бавария"да киберспорт жамоаси пайдо бўлади

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 16:42
  • 1289
  • 30

"Бавария" президенти Ули Хёнесс киберспорт йўналишида ривожланиш борасидаги фикрини ўзгартирди.

Хёнесс немис ОАВга интервью бераётиб, клуб раҳбарияти билан киберспорт йўналишини очишни муҳокама қилганини айтиб берди.

Клуб президентининг сўзларига кўра, клуб "чақирувни қабул қилади" ва яқин ойлар ичида ушбу лойиҳа устида ишлайди.

Хёнесс 2018 йилнинг ёзида "Бавария"да киберспорт жамоасини очишга тақиқ қўйган эди. Ўшанда "Бавария" раҳбари ушбу йўналишнинг истиқболини кўра олмаганди.

Ўхшаш янгиликлар