ЕЧЛ тарихидаги "камбэклар" ёхуд "Манчестер Юнайтед", "Боруссия" ёки "Юве" буни уддалай оладими?

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 18:42
  • 1392
  • 30

"Боруссия" Дортмунд, "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" олдида жуда қийин вазифа турибди.

Лекин умид ҳали сўнгани йўқ. Европа чемпионлар лигаси тарихидаги бир қатор учрашувларда илк ўйинда икки ёки ундан кўп гол фарқига ютқазган жамоалар ҳам жавоб баҳсида "камбэк"ни амалга оширган ва кейинги босқичга йўл олган пайтлар кузатилган.

ЕЧЛ плей-офф тарихидаги "камбэк" содир этилган тўқнашувларни эслаймиз.

Маълумот учун: ЕЧЛ тарихидаги 11 тўқнашувда биринчи беллашувда 2 ёки ундан кўп гол фарқига ютқазган жамоалар жавоб баҳсида "камбэк"ни амалга оширган.

Энг даҳшатли ва шов-шувли "камбэк" "Барселона" томонидан содир этилган. Каталонияликлар ЕЧЛ тарихидаги энг мураккаб ишни амалга оширган жамоа сифатида тарихга кирган. "Барселона" дастлабки ўйинда 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраган ҳолда жавоб беллашувида тўртта тўп фарқини йўққа чиқаришни уддалаган ягона клуб.

Шунингдек, "Депортиво" ва "Рома" дастлабки баҳсда 3та тўп фарқига ютқаза туриб жавоб ўйинида вазиятни ўз томонига оғдирган. Ўшанда "Депортиво" "Милан" тўсиғидан ўтган бўлса, "Рома" ўтган йили "Барселона"ни шов-шувли тарзда таслим этган.

Қайд этиш керакки, ўшанда жавоб баҳсидан олдин ҳеч ким "Депортиво" ёки "Рома" биринчи ўйиндаги фарқни йўқ қилиши ва камига уларнинг рақиблар статусидан келиб чиқиб "Депортиво" ёки "Рома"га ишонмаган.

"Барселона" (2), "Челси" (2), "Монако", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Реал" жамоалари ҳам биринчи баҳсда 2та тўп фарқига ютқазиб, жавоб ўйинида иродали ғалабаларни қўлга киритишган.


Қуйида ЕЧЛ тарихидаги "камбэк" қайд этилган учрашувлар рўйхатини тақдим этамиз:

(4та тўп фарқи)

2016/17, 1/8 финал
"Пари Сен-Жермен" - "Барселона" 4:0
Голлар
: Ди Мария (18, 55), Дракслер (40), Кавани (72)

"Барселона" - "Пари Сен-Жермен" 6:1
Голлар
: Суарес (3), Курзава (40 автогол), Месси (пенальти), Неймар (88, 90), Серхи Роберто (90+5) - Кавани (62)


(3та тўп фарқи)

2017/18, 1/4 финал
"Барселона" - "Рома" 4:1
Голлар
: Пандиани (5), Валерон (35), Луке (44), Фран (76)

"Рома" - "Барселона" 3:0
Голлар
: Жеко (6), Де Росси (58 пенальти), Манолас (82)


2003/04, 1/4 финал
"Милан" - "Депортиво" 4:1
Голлар
: Кака (45, 49), Шевченко (46), Пирло (53) - Пандиани (11)

"Депортиво" - "Милан" 4:0
Голлар
: Пандиани (5), Валерон (35), Луке (44), Фран (76)


(2та тўп фарқи)

1999/00, 1/4 финал
"Челси" - "Барселона" 3:1
Голлар
: Зола (30), Туре-Андрей Фло (34, 38) - Луиш Фигу (64)

"Барселона" - "Челси" 5:1 (қўшимча тайм)
Голлар
: Ривалдо (24, 99-пенальти), Фигу (45), Даниель Гарсия (83), Патрик Клюйверт (104) - Туре-Андре Фло (60)


2003/04, 1/4 финал
"Реал" - "Монако" 4:2
Голлар
: Эльгера (51), Зидан (70), Фигу (77), Роналдо (81) - Скилаччи (43), Морьентес (83)

"Монако" - "Реал" 3:1
Голлар
: Жюли (45, 66), Морьентес (48) - Рауль (36)


2011/12, 1/8 финал
"Наполи" - "Челси" 3:1
Голлар
: Лавецци (39, 65), Кавани (45) - Мата (27)

"Челси" - "Наполи" 4:1 (қўшимча тайм)
Голлар
: Дрогба (29), Терри (47), Лэмпард (75 пенальти), Иванович (105) - Инлер (55)


2012/13, 1/8 финал
"Милан" - "Барселона" 2:0
Голлар
: Кевин-Принц Боатенг (57), Мунтари (81)

"Барселона" - "Милан" 4:0
Голлар
: Месси (5, 40), Вилья (55), Альба (90)


2013/14, 1/8 финал
"Олимпиакос" - "Манчестер Юнайтед" 2:0
Голлар
: Домингес (38), Кэмпбелл (55)

"Манчестер Юнайтед" - "Олимпиакос" 3:0
Голлар
: Робин ван Перси (25, 45, 52)


2013/14, 1/4 финал
"ПСЖ" - "Челси" 3:1
Голлар
: Лавецци (4), Давид Луиз (автогол), Пасторе (90) - Азар (27 пенальти)

"Челси" - "ПСЖ" 2:0
Голлар
: Андре Шюрлле (32), Демба Ба (87)


2014/15, 1/4 финал
"Порту" - "Бавария" 3:1
Голлар
: Куарежма (3, 10), Мартинес (65) - Алькантара (28)

"Бавария" - "Порту" 6:1
Голлар
: Алькантара (14), Боатенг (22), Левандовски (27, 40), Мюллер (36), Хаби Алонсо (88) - Мартинес (73)


2015/16, 1/4 финал
"Вольфсбург" - "Реал" 2:0
Голлар
: Родригес (18 пенальти), Арнольд (25)

"Реал" - "Вольфсбург" 3:0
Голлар
: Роналду (15, 17, 77)


Қайд этиш керакки, нимчорак финал баҳсининг дастлабки беллашувида 2 ёки ундан кўп тўп фарқига ютқазган жамоалар ичидан фақатгина "Манчестер Юнайтед" 2013/14 йилги мавсумда "камбэк"ни амалга оширишни уддалаган. "Ювентус" ёки "Боруссия" Дортмунд эса ҳозирча ЕЧЛда бу ишни амалга оширолмаган. Ўтган йилги мавсумда "Ювентус" Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" устидан иродали ғалаба қозонишига бир баҳя қолганди. Аммо баҳснинг охирги дақиқаларида белгиланган пенальти "Ювентус"га қимматга тушганди.

Муштарийларга савол: Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал доирасидаги "Боруссия" Дортмунд - "Тоттенхэм" (0:3), ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" (2:0), "Ювентус" - "Атлетико" (0:2) тўқнашувларининг қайси бирида "камбэк" амалга оширилиши мумкин? Биринчи баҳсда мағлубиятга учраган қайси жамоада жавоб баҳсида кейинги босқичга чиқиш имконияти юқорироқ деб ҳисоблайсиз?

Ўз фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар